"Реал" раҳбарияти Зиданнинг қарорига қарши
17 май 2019 14:28
Янгиликлар
"Реал" раҳбарияти Зиданнинг қарорига қарши
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва клуб раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келди.
Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" президенти келаси мавсумда Андрей Лунин жамоанинг иккинчи посбони бўлишини хоҳламоқда. Лунин айни дамда ижара асосида "Леганес" шарафини ҳимоя қилмоқда. Франциялик эса бу ролни ўғли Лука Зиданга бермоқчи.
20 ёшли Лунин жорий мавсум испан клуби сафида 6та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол ўтказиб юборди ва 3та учрашувда дарвозасини "қуруқ" сақлади. 21 ёшли Лука Зидан жорий мавсум "Реал" сафида 1та учрашувда майдонга тушди. Шу билан бирга у "Кастилья" сафида ўтказган 27та ўйинида 33та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар