"Реал" нега Бэйлни сотмоқчи эканлиги маълум бўлди
10 апр 2019 10:08
Янгиликлар
"Реал" нега Бэйлни сотмоқчи эканлиги маълум бўлди
"Реал" ёзги трансфер ойнасида уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйл билан хайрлашишни режа қилган.
Маълумотларга кўра, футболчининг бошқа клубга ўтишига клуб Бэйл учун сўрайдиган маблағ ва ўйинчининг маоши ҳалақит қилиши мумкин.
Гаретнинг ўзи келаси мавсумни Мадридда ўтказишга қарши эмас, аммо у "Реал" трансферга тайёрланаётганини яхши билади. Ҳозирча уэльслик борасида таклифлар келиб тушмади. Маълум бўлишича, "Қироллик клуби" мухлислар, журналистлар ва "Реал"нинг баъзи вакиллари футболчига ишонмай қўйгани туфайли Гаретни сотмоқчи. Тибо Куртуа Бэйл жамоанинг тушликларига келмаётганидан норози.
Жорий мавсум Бэйл "Реал" сафида 38та учрашувда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 5та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 10
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар