"Реал" Мбаппе учун 280 млн. евро тўламайди
07 май 2019 17:33
Янгиликлар
"Реал" Мбаппе учун 280 млн. евро тўламайди
"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун 280 млн. евро тўламайди.
Олдинроқ, "Қироллик клуби" Зинедин Зиданга трансферлар учун 350 млн. евро ажратиши ва "қаймоқранглилар"нинг асосий трансфер мақсади Мбаппе бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Маълумотларга кўра, "Реал" франциялик футболчини бу маблағ эвазига сотиб олмайди. "Реал" ПСЖнинг қатарлик эгаси билан яхши муносабатларни сақлаб қолмоқчи. Бундан ташқари, Мбаппенинг ўзи келаси мавсум ҳам ПСЖда қолишини маълум қилди.
Мбаппе жорий мавсум Париж клуби сафида 41та учрашувда майдонга тушиб, 36та гол урди ва 17та голли пас берди. У ва ПСЖ ўртасидаги битим 2022 йилда якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар