“Реал Мадрид” мураббийлари "Қироллик клуби" академияси методикаси асосида машғулотлар ўтказишмоқда
06 июн 2018 16:35
Янгиликлар
“Реал Мадрид” мураббийлари "Қироллик клуби" академияси методикаси асосида машғулотлар ўтказишмоқда
1 июнь кунидан бери “Реал Мадрид” клуби мураббийлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимиздаги болажонларга ва футбол мураббийларига мастер класслар ўтказишаётгани ҳақида хабарингиз бор.
Бугун “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган машғулотларда “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида болалар билан иш олиб боришди.
Машғулотларда тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш каби йўналишларда болалар билан мастер класслар ўтказилди. Шунингдек, испаниялик мутахассислар болалар билан “теннисбол” машғулотини олиб боришди.
"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига қадар амалий тадбирлар ўтказишади.
Real Madrid Foundation Clinic дастурининг иккинчи босқичида болажонлар ва футбол мураббийлари учун мастер классларни вилоятларда ўтказиш режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар