"Реал Мадрид" 18 ёшли футболчини нишонга олди

Sherzod Nurmatov
6 окт 2022
Мадрид клуби "Бенфика"нинг ёш умидли вакилларидан бири Антониу Силвани кузатиб бормоқда.

18 ёшли ҳимоячи Португалия клуби таркибида катталар жамоасида шу пайтга қадар атиги 8 та ўйинда иштирок этган. Португалиянинг U-21 терма жамоаси аъзоси ушбу мавсумга қадар бирор ўйинда кўриниш бермаган эди. Бироқ унинг чемпионатдаги дебютидан сўнг ҳимоячи жамоанинг барча мусобақалардаги 9 та ўйинидан бор-йўғи биттасини ўтказиб юборди.

Антониу Силва "Бенфика"нинг ПСЖ билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ажойиб ўйинида тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракатланди.

"Қироллик клуби" ёш иқтидорларни ўзига оғдиришга содиқлигини намойиш этишда давом этади ва яқин орада Силва ҳам "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" либосида чиқиш қилиши мумкин. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Сalciomercato