UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

"Реал" Карвахалнинг ўринбосарини жамоага қайтаради Янгиликлар

"Реал" Карвахалнинг ўринбосарини жамоага қайтаради

Ҳимоячи Альваро Одриосола "Реал"да ўзини кўрсатиш учун яна бир имкониятга эга бўлади.

26 ёшли Одриосола ўтган мавсумни "Фиорентина"да ижарада ўтказди. Унинг "бинафшаранглилар" сафидаги ишлаши муваффақиятли кетмоқда, шу боис "қаймоқранглилар" унга янги мавсумда имкон беришга қарор қилди. Испаниялик футболчи сўнгги йилларда ўзига ўринбосар топилмаётган ҳимоячи Дани Карвахалга асосий ўринбосар бўлади.

Одриосоланинг "Реал" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Агар у "Қироллик клуби" раҳбариятининг умидларини оқламаса, Мадрид жамоаси билан хайрлашади. 

Эслатиб ўтамиз, 2021/22 йилги мавсумда испаниялик футболчи “Фиорентина” сафида барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика