"Реал" франциялик футболчи билан музокараларни бошлади
04 май 2020 14:18
Янгиликлар
"Реал" франциялик футболчи билан музокараларни бошлади
"Реал" "Ренн" хавбеки Эдуардо Камавинга борасида музокараларни бошлади.
"Қаймоқранглилар" раҳбарияти клубнинг бош скаути Жуни Клафатуга эҳтимолий трансфернинг барча деталларини ўрганишни буюрди.
17 ёшли Камавинга ҳам "янги чорлов"ларга қарши эмаслиги аён. У Мадрид клубига ўтишни жиддий тарзда кўриб чиқмоқда.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар