“Реал” фойдасига Ла Лигада 14 йил деганда кетма-кет учта ўйинда пенальти белгиланди
11 июл 2020 09:50
Янгиликлар
“Реал” фойдасига Ла Лигада 14 йил деганда кетма-кет учта ўйинда пенальти белгиланди
“Реал” Ла Лига 35-тури доирасида “Алавес”ни 2:0 ҳисобида енгди.
Учрашувда ҳисобни 12-дақиқада Карим Бензема очди. У Ферлан Мендига ишлатилган қўполлик сабаб белгиланган пенальтини голга айлантирди.
Қайд этиш жоиз, “Реал” аввалги икки турда “Атлетик” (1:0) ва “Хетафе” (1:0) жамоаларига қарши баҳсларда ҳам пенальти тепиш имкониятига эга бўлган ва уларни Серхио Рамос голга айлантирган эди.
“Реал” 2006 йилдан бери илк бор Ла Лигада кетма-кет учта ўйинда пенальти тепиш имкониятига эга бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар