UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  1 21:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  19 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  19 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  29 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  22 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900 ўйинини ўтказди Янгиликлар

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900 ўйинини ўтказди

“Реал” бугун ЛаЛиганинг 26-турида “Селтани” мағлуб этди. Мазкур учрашув “қироллик клуби”нинг Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900-ўйинига айланди.

72 ёшли президент қўл остида “бланкос”лар 596та ғалабани қўлга киритиб, 151та дурангни қайд этган. Қолган 153 баҳсда эса рақибларнинг қўли баланд келган. Переснинг “Реал”даги фаолияти давомида жамоа турли мусобақаларда 24та совринга эга чиқди. Ўйинлар ва титуллар борасида у фақатгина Сантьяго Бернабеу Йестедан ортда қолмоқда.

Бернабеу “қаймоқранглилар”ни 1943-1978-йиллари бошқарган. Унинг даврида “Реал” 1407 бора майдонга тушиб, 811 ғалаба, 272 дуранг ва 324 мағлубиятни қайд этган. Шунингдек, жамоа 35та совринни ўзиники қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Перес 2000-2006-йилларда “Реал” президенти сифатида илк марта фаолият олиб борган бўлса, 2009-йилда ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб иккинчи маротаба “бланкос”лар раҳбарига айланган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика