UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Реал" Беллингемдан Фернандесга ўтди Янгиликлар

"Реал" Беллингемдан Фернандесга ўтди

"Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингемни қўлга киритиш қийинлашиб бораётгани учун Испания клуби йўналишни ўзгартирди.

Энди "қироллик клуби" Англия терма жамоаси аъзоси ўрнига бор эътиборини аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандесга қаратади. 19 ёшли Жуд Беллингем Мадрид клуби учун анча вақтдан буён устувор вазифа сифатида қараб келинаётган эди. Бироқ бир қатор инглиз клубларининг қизиқиш билдириши ва рақобатда "Ливерпул"нинг қўли баланд келаётгани "Реал"ни бошқа муқобил вариант топишга ундади. Қолаверса, Беллингем трансфери 100 млн евродан анча ортиб кетиши кутилмоқда. 

21 ёшли Фернандес Аргентина терма жамоаси сафида мундиалнинг иккала ўйинида ҳам иштирок этди ва Лионель Месси 2006 йилда ўрнатган Жаҳон чемпионатида гол урган энг ёш аргентиналик номини ўзиники қилди. Энцо ўтган ёзда "Ривер Плейт"дан атиги 10 млн еврога "Бенфика"га ўтганди. 

У жорий мавсум Португалия жамоаси учун 3 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди. Жаҳон чемпионатидаги ҳаракатлари туфайли футболчи топ-клублар эътиборини тортди ва ҳозирги жамоаси унинг трансферидан 100 млн евро атрофида фойда кўрмоқчи.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика