"Реал", "Барса" ва "Атлетико" чемпионатдан четлаштирилиши режалаштирилмаяпти. Ла Лига Суперлига лойиҳасининг умри қисқа деб ҳисоблайди (COPE)

Alisher
20 апр 2021
Ла Лига "Реал", "Барселона" ва "Атлетико"ни Европа Суперлигасидаги иштирокка қарамай четлаштиришни режалаштирмаяпти.

Клублар миллий чемпионатда иштирок этишни давом эттиришади, Ла Лига раҳбарияти Суперлигани "ўлик туғилган лойиҳа" деб ҳисоблайди ва турнир бошланмаслигига ишончи комил.

Ла Лига Суперлига лойиҳаси иқтисодий жиҳатдан фойдасиз деб ҳисоблайди, сабаби турнирда ягона бор нарса JP Morgan банкидан олинган кредитдир.


AlisherМуаллиф
Манба: COPE