"Реал" Асенсио борасида 150-180 млн. евролик таклиф олди
26 апр 2019 10:52
Янгиликлар
"Реал" Асенсио борасида 150-180 млн. евролик таклиф олди
"Реал" вингери Марко Асенсионинг агенти Орасио Гаджиоли мижозининг "Қироллик клуби"дан кетиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
"Ўтган йили клубга 150-180 млн. евролик таклиф олди, аммо "Реал" уларни кўриб чиқишни истамади. Бошқа топ клублар Марко кетиши ҳақида қизиқишди. Бу топ футболчи учун одатий хол. Марко доимо "Реал"да бахтли эканлигини айтиб келади, у фақат шу клубда тўп тепмоқчи. У ҳали ҳам ёш ва клуб Асенсиодан мамнун" - дейди Гаджиоли.
Асенсио 2015 йилда 3,5 млн. евро эвазига "Мальорка"дан "Реал"га ўтган эди. Жорий мавсум у "Қироллик клуби" сафида 41та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол уриб, 7та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 4
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар