

Marca хабарига кўра, Мадрид клуби “Баер“ ярим ҳимоячисининг трансфери амалга ошишидан умидини йўқотгани йўқ.
“Реал Мадрид“ Хаби Алонсонинг бош мураббий этиб тайинланиши Виртцни жалб қилишига ёрдам беради деб умид қилмоқда.
Аввалроқ, немис жамоаси ўз футболчисини 150 миллион еврога сотишни режа қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Якунланган мавсумда Флориан Бундеслигада 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди.



