"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди
11 фев 09:40
Янгиликлар
"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди
Коста-Рикада Мадриднинг "Реал" ҳамда Каталониянинг "Барселона" клублари афсоналари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Майдонга Роналдиньо, Икер Касильяс, Карлес Пуйоль каби ўз даврининг машҳур юлдузлари тушишди. Учрашувда "Қироллик клуби" афсоналари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида ярим ҳимоячи Антонио Нуньес "Реал"ни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, ярим ҳимоячи Гути "қаймоқранглар" устунлигини янада мустаҳкамлади.
"Реал" таркиби: Касильяс, Пепе, Фернандо Санс, Рауль Браво, Иван Кампо, Макелеле, Гути, Де ла Ред, Нуньес, Конго, Бальбоа.
"Барселона" таркиби: Байя, Монтойя, Пуйоль, Вальенте, Наварро, Мендьета, Кросас, Коку, Жюли, Ривалдо, Роналдиньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар