"Реал" 20 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олди

26 июл 2019, 20:20
"Сарагоса" ярим ҳимоячиси Альберто Соро "Реал"га ўтди.

Соро "қироллик клуби" билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Аввалроқ, трансфер нархи 2,5 млн еврога баҳоланиши айтилганди.

Ўтган мавсум Соро Сегундада 29 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва шунча ассист муаллифига айланди. 



Манба: realzaragoza.com