

Ўйинчининг вакили олдинроқ ҳимоячига қизиқиш билдирган Туриннинг "Ювентус" клуби билан музокараларга киришди. Райола "кекса синьора"ни мижози фаолиятини давом эттириши учун идеал жой деб билади.
26 ёшли Романьоли "оқ-қоралар" сафида Жоржо Кьеллини ёки Маттейс де Лигтни алмаштириши мумкин.
Алессио 2015 йилнинг августидан бери Милан жамоасида ҳаракат қилади.



