Райола МЮ футболчисини "Ювентус"га олиб ўтишга тайёр

Mirjalol Normatov
20 мар 2020
"Ювентус" айни дамда "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба учун даъвогар бўлиб турибди.

"Tuttosport" хабарига кўра, футболчининг агенти Мино Райола "Ювентус" раҳбарлари билан боғланган ва трансферни муҳокама қилган. 27 ёшли французнинг собиқ жамоасига қайтиши 100 млн евро эвазига амалга ошиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Погбанинг ўзи ҳам жамоадан кетишни истамоқда. Анча вақтдан буён жароҳатини даволаш билан банд бўлган Погба жорий мавсум АПЛда 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport