

"Биринчи ўринда "Зомин" жамоасини чемпионлик билан табриклайман. Бунга етиб келиш учун бир йил давомида яхши ҳаракат қилишди. Тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан ўйнашгани сезилиб турди. Биз билан ўйинда ҳам шу нарса ўз сўзини айтди. Тарқибимизда ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Лекин барибир тажриба устунлик қилди. Майда хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. Худо хоҳласа навбатдаги мавсумларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Равшан Хурсанов.



