UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  39 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  21 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  17 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"

U-20 Осиё кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Сурия (2:0) учрашувидан кейин Ўзбекистон U-20 термаси устози Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида 

- Аввало, футбол байрамини чиройли бошлаб олганимиз билан табриклайман! Айниқса, мухлисларимизни алоҳида эътироф этган бўлардим. Уларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечишини билар эдик. Сўнгги нуқтани қўйишда ишлашимиз кераклиги кўриниб турибди. Ўйлайманки, стандарт орқали голлар уриб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Футболчиларнинг олдинги чизиқдаги палапартишликлари, ҳужумдаги нўноқликлар биринчи ўйин босими билан боғлиқми?

- Босим, ҳаяжон бўладиган нарса. Ўйинчиларимиз ўйинни боғлашда, ҳужумни якунлашда қийналишгани иштиёқ ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Ҳужумга нуқта қўйишда қийинчиликка дуч келдик, совуққонлик етишмади. Бу ёшда бундай ҳолатлар учраб туради. Ҳимоядан чиқишда, марказда ҳаммаси меъёрида кечди. Стандартлар эса олдинги чизиқдаги ҳаракатлар маҳсули.

- Умарали Раҳмоналиев илк тур бўлгани боис ҳаяжонланиб ўйнадими?

- Нафақат Умаралида, ҳаммада бўлди. Сурия яккакурашларда бақувват жамоа. Бу кўриниб турибди. Умуман олганда, йигитларимизга раҳмат. Ўйлайманки, ўз савияларини намойиш этиб, чиройли ўйин кўрсатишди.

- Аббос Файзуллаевнинг алмаштирилмагани, яъни ўйин охирида алмаштирилиши унинг ўрнини босадиган футболчи топилмаганиданми?

- Аббос жисмонан тайёр. Охирида чарчаб қолгани кўринди. Алмаштириш режамиз бор эди.  Ҳисоб ишончли кўринишга келгандан кейин, вақти келган пайтда алмаштирдим. Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз бор, албатта. Аббос керак пайтда югурмасдан ҳам, бехато ва керакли пасларни бера олади. Захирамизда кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Барибир биринчи баҳсда киришиб кетиш қийин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўйиннинг охиригача ушлаб турдим. Кўп югурмаса ҳам? тўғри пас бериш қобилияти бор. Бугун ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Йигитларимиз олган сариқ карточкалар даврозамиздан анча узоқда кузатилди. Ҳуштак чалингач, тўпни ўзлари билан бирга олиб кетишяпти, яхшики, ҳакам буни пайқамади...

- Иккала карточка ҳам сиз айтгандек, иштиёқ баландлиги туфайли юзага келди. 2-таймда Сурияни прессинг остида ушлаб туришни режалаштиргандик. Йигитларга ўйиндан олдин ҳам, ўйин давомида ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймасликни таъкидладик. Бу ўйиннинг бир қисми. Йигитлар ҳам буни тушунишади деб ўйлайман. Мухлислар жуда кўп эди, йигитлар бундай атмосферада ҳали ўйин ўтказишмаган, шу ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирданоқ кейинги турларга ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Жисмоний ҳолатни тўғрилаш устида иш олиб борамиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика