Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Сурхон" жамоасининг кечаги машғулотидан фотолавҳалар

Aslanov Jasurbek
10 июл 2020
Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган "Андижон" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Қуйида жамоанинг кечаги машғулотидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.


Равшан Ҳайдаров қисқа вақт ичида ўз услубини ва фалсафасини футболчиларга сингдира олса "Сурхон" кейинги турларда кўп жамоаларга бошоғриқ бўлиши табиий. Ҳар ҳолда "Локомотив" билан ўйинга бунинг қисман гувоҳига айландик.


Машғулотлар одатдагидек енгил югуриш ва чигалёзди машқлар билан бошланди. Суратдаги Ҳусниддин Ғофуров ўз вақтида олимпия терма жамоасида Равшан Ҳайдаров билан бирга ишлаган.


Қишки трансферлар вақтида жамоага қўшилган Азиз Ибрагимов ўз имкониятини тўлиқ ишга солганича йўқ.


Равшан Ҳайдаров бошқарган жамоаларида ҳужумкор ва комбинацион услубни жорий қилган ва бир қатор муваффақиятларга эришган.


Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсата олган Шерзод Каримовдан ҳам кўп нарса кутиш мумкин. 


Дарвозабон Асилбек Амонов янги "Puma" тўплари билан. 


"Пахтакор" билан ўйинда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолган Акбар Тўраев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати