Равшан Эрматов: "Видеотакрорлар ҳакамларга босимни камайтиради"

Narzulla Saydullayev
16 июн 2017
Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасида видеоассистент ҳаками сифатида ишлайди.

Унинг айтишича видеотакрорлар ҳакамларга ўз ишини янада сифатли бажаришини таъминлайди.
 
- Бундай ёрдамчига эга бўлгач бош ҳакамлар бўшашиб кетишмайдими?

- Бу аниқ ўша инсонга боғлиқ бўлади. Агар менда видеорефери ёрдамчим бўлса бўшашиб кетмайман. Барчасини ўзим кўришга уринаман.

- Босим камаядими?
- Албатта! Катта мусобақаларда ҳар бир хато қимматли бўлади, ҳакам доим босим остида бўлади. Видеоассистентларнинг пайдо бўлиши билан ҳакамлар ўз ишларини янада сифатли ишлай бошлашади.

- Айнан қачон ҳакамлар замонавий футболчиларнинг тезлигига ета олмай қолишди деб ўйлайсиз?
- Қайсидир даврда ҳакамларнинг хатолари ўйиннинг бир қисим деб қабул қилинарди. Ҳозир эса барча ҳакамларнинг хато қилмаслигини истайди.

- Тунлари тушингизга кириб чиқадиган хатоингиз борми?
- Ҳар бир ўйинда хатолар бўлади. Уларни таҳлил қиламиз. Асосийси ўйин ва мусобақа натижасига таъсир қилмайдиган хатолар қилмаслик.

- Хатолардан сўнг ҳакамларнинг виждони қийналадими?
- Гап виждонда эмас. У бизни ҳеч қачон тарк этмайди. Шунчаки инсон фактори бор. Вазиятни кўрмай қолиш мумкин. Қандай ишлашимизни кўрдингиз. Менимча хатто футболчилар ҳам мусобақага бу қадар тайёргарлик кўришмаяпти.

Сергей ЯРЕМЕНКО



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru