

«Марказий» стадионда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев словениялик мутахассисга миллий урф-одатларимизга хос меҳмондўстлик кўрсатди. Шунингдек, вилоят ҳокими ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқовни куни кеча эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан муборакбод этди. Маълумки, Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшиб келилаётган таниқли мутахассис Сергей Кучеренко яқинда 60 ёшни қаршилади. Равшан Эрматов ЎФА номидан Кучеренкога ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.






