Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2021
Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви 0:0 ҳисобида ўз якунланганидан хабарингиз бор.

Ўйиндаги энг эътиборли вазият 32-дақиқада рўй берди. “Пахтакор” ҳужумчиси Ҳолматов жарима майдонида йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Зокир Қодиров пеналтига ишора қилди. Бироқ вазият ВАР ёрдамида кўриб чиқилгач пеналти йўқ эканлиги аниқланди ва қарор ўзгартирилди. Ушбу вазиятга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов муносабат билдириб ўтди:

“Марказий ўйинларда ҳар бир эпизод учрашувни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўша вазиятда ВАР футболчилар ҳаракатига тўғри баҳо бера олди ва натижада ноҳақ пеналти белгиланишининг олди олинди. ВАР айнан мана шундай баҳсли вазиятларда адолатли қарор чиқаришга хизмат қилгани эътиборга лойиқ. Биз бу борадаги иш сифатини яхшилаш бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз босқичма-босқич ҳар бир ўйинда ВАР бўлишини таъминлаш”, дейди Равшан Эрматов.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia