Равшан Эрматов ОЧЛ 3-турига тайинланди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2015
ФИФА ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган ўйинда ишлайди.
17 март куни бўлиб ўтадиган ўйинниг мезбони плей-офф учрашувларидан сўнг маълум бўлади. Меҳмон эса аниқ - Хитойнинг "Шандонг Луненг" клуби.

Бу баҳсда Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдулҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Шарқ 2 плей-офф ғолиби - "Шандонг Луненг" (Хитой)
17 март 2015
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Рован Арумуган (Ҳиндистон)
Комиссар: Ҳамид Момениручи (Эрон)
Назоратчи: Шамсул Бин Майдин (Сингапур)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia