Равшан Эрматов ЖЧ-2018да ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар орасига киритилди

Narzulla Saydullayev
9 фев 2017
ФИФА ҳакамлар департаменти қарорига кўра ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЖЧ-2018да ишлаши мумкин бўлган реферилар орасига киритилди.

Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди. 3-7 апрель кунлари Италиянинг Флоренция шаҳридаги Коверчано тайёрлов марказида даъвогар ҳакамлар учун семинар бўлиб ўтади. Бу семинарда дунёнинг 53 нафар бош ҳаками иштирок этади. Италияга Эрматовдан ташқари Осиёнинг яна 7 ҳаками таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Равшан Эрматов 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйин ўтказиб бу борада жаҳон рекордини ўрнатган эди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia