Равшан Эрматов: "Баъзи ҳакамлар оёғи ердан узилиб, ўйинчи ва мураббийларга ҳурматсизлик қиляпти"
30 апр 2023 14:47
Янгиликлар
Равшан Эрматов: "Баъзи ҳакамлар оёғи ердан узилиб, ўйинчи ва мураббийларга ҳурматсизлик қиляпти"
ЎФА 1-Вице Президенти Равшан Эрматовнинг кеча ҳакамлар билан кечган семинаридан фикрларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.
"Шундай ҳакамлар бўляпти осмонга учиб, оёғи ердан узилиб футболчилар, мураббийлар, футболга ҳурматсизлик қиляпти. Итарган, туртган ва ҳоказо. Қаерда кўргансизлар бундай ҳолатни? 2 йил аввал Шавкатга қўполлик қилган футболчи қандай жазоланганини ҳамма кўрди. Ҳакамни нима ҳаққи бор футболчига қўполлик қилишга, қўлини ишлатишга, ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Футбол ҳурмат, тарбия дегани. Халқ нима қилади? Яна ўзбек футболини бутун дунёга шарманда қиламиз. Ҳакам ақлини йиғиб олиши, ҳиссиётга берилмаслиги керак. Осмонга чиқиб кетиб, баҳсли ҳолатларда VAR`ни ҳам кўрмай қарор чиқариши, ўйин тақдирини ҳал қиладиган вазиятларда 1 дақиқа вақти кетса ҳеч нарса қилмайди. Қайтанига тўғри қарор чиқаради",- дейди Равшан Эрматов.
Фикрлар