UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

Равшан Бозоров: "Футболчилар диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга сабаб бўлди" Янгиликлар

Равшан Бозоров: "Футболчилар диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга сабаб бўлди"

“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош менеджери Равшан Бозоров журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

 - Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида “Шўртан” футболчилари яхши ўйин кўрсатишди. Танаффус пайтида керакли ўзгаришлар амалга оширганимиздан кейин ўйинимизда ўзгариш кузатилди. Шу сабабли иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин кўрсатдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда омадимиз чопмади. Умуман олганда учрашув тенг курашлар остида ўтганди. Майдон эгаларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Баҳс охирларида ғалабани сақлаб қолиш учун футболчиларимизда диққат эътиборни бир жойга жамлай олишмагани етишмади деб ўйлайман.

Йигитлар ўйин охирларида бироз чарчаб қолишади. Бундай шароитда вазиятни муносиб тарзда баҳолаш қийин кечади. Йигитлар муддатидан олдин ғалабани қўлга киритдик деб хотиржамликка берилишгани йўқ. Фақатгина диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга олиб келди. Бундан ташқари омад ҳам мезбонларга кулиб боқди. Учрашувда бирор-бир футболчини алоҳида эътироф этиш мушкул. “Шўртан”нинг барча футболчилари баҳс қаҳрамонлари бўлишди. Ҳар қандай жамоа ҳам қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишни уддасидан чиқа олмайди. Ғузорликлар эса буни амалда уддалашди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика