

Бугунги ўйиндан мухлислар завқ олишгани шубҳасиз. Бугун олти очколи ўйин бўлгани боис жанговор руҳда ўтди.
Тўйчибоев ҳақида гапирадиган бўлсам, у чарчаб қоляпти. Балки унга Олий лигада биринчи мавсумни ўтказаётгани панд бераётган бўлиши мумкин. Бугунги кунга қадар дарвозани Парванов қўриқлаб келаётганди. Аммо “ Пахтакор”га қарши кечган ўйинда у бешта гол ўтказиб юборди. Унинг руҳий ҳолатни ҳисобга олиб, Корнейчукни асосий таркибда майдонга туширдим, - дейди Бозоров.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



