UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  6 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман" Янгиликлар

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив-БФК" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатдаги айтадиган фикрим, натижани четга суриб қўйиб жамоамиз таркибида ҳаракат қилган ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман. Улар бугун кучли жамоага қарши қўрқмасдан дадил ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратдик, ҳужумлар ҳам ташкил этдик. Муҳими, 17-18 ёшли футболчилардан иборат ёш таркибимиз ўзларига бўлган ишонч билан майдонда ҳаракат қилишди.

- "Локомотив-БФК" ёш таркиби билан чемпионат учрашувларида қандай вазифа билан давом этади?

- Албатта, таркибимизда ёш футболчилар бор. Айтиб ўтганимдек, 17-18 ёшли йигитлар жамоамизда ҳаракат қилишаяпти. Биз уларни катта футболга муносиб тайёрлаш ва тажриба тўплашлари учун имконият бериш мақсадида ҳаракат қилаяпмиз.

- Жамоангиз кубок учрашувлари давомида кўрсатган натижалардан қониқдингизми?

- Кубок давомида Суперлига клублари билан ўйнадик. Натижадан эмас, кўрсатган ўйинларимиздан қониқдим. Катта тажриба тўпладик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика