Рауль қўл остидаги "Реал" УЕФА Ўсмирлар лигасида ғолиб бўлди
26 авг 2020 10:20
Янгиликлар
Рауль қўл остидаги "Реал" УЕФА Ўсмирлар лигасида ғолиб бўлди
Мадрид клуби УЕФА Ўсмирлар лигаси ғолибига айланди.
Финалда испан клуби Лиссабоннинг "Бенфика" жамоасини 3:2 ҳисобида таслим этди.
Мадридликлар 1-бўлимдан сўнг Пабло Родригес ва Энрике Жокунинг автоголи эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. 49-дақиқада эса Гонсалу Рамос гол урди ва ҳисоб қисқарди. 50-дақиқадаёқ "Реал" Мигель Гутьерреснинг голи эвазига ишончли ҳисобга қайтди.
57-дақиқада "Бенфика" ҳужумчиси Рамос дубль қайд этди ва ўйинга интригани қайтарди. Лиссабонликлар 68-дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Дантас пенальтини голга айлантира олмади.
Бу "Реал"нинг УЕФА Ўсмирлар лигасидаги илк ғалабаси. Қайд этиш керакки, Мадрид жамоасини собиқ машҳур футболчи Рауль бошқармоқда.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар