Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин

Khoja
10 авг 2025
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд фаолиятини А Серияда давом эттиришга яқин.

Ҳужумчи "Милан"га ўтишга яқин. Томонлар музокараларнинг якуний босқичини олиб боришмоқда. Миланликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишади. "Милан" Расмус Хойлунднинг ижараси учун 5-6 миллион евро тўлайди. Тўлиқ сотиб олиш учун эса 30 миллион еврога яқин пул ажратади.

Эслатиб ўтамиз, Расмус Хойлунд ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида Англия чемпионатида 32 ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.


KhojaМуаллиф
Манба: soccer.ru