Расмий хабар: "Шўртан" Ўзбекистон чемпиони ва икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
20 янв 2025
“Шўртан” футбол клуби янги мавсум учун пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа таркиби ҳам сезиларли даражада кучайтирилмоқда. Жамоага ёш ва тажрибали футболчилар жалб этилмоқда.

Ўтган мавсумни Термизнинг “Сурхон” жамоасида бошлаб, иккинчи даврада “Насаф” таркибида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Шоҳжаҳон Султонмуродов янги мавсумни “оқ бўрилар” таркибида бошлайди.

Тажрибали ҳимоячи клуб билан бир йиллик келишувга эришди. Бундан ташқари Ғузор жамоаси икки нафар дарвозабон Шерзодбек Абдураимов ва Сарвар Мирзаев билан шартнома имзолаганини маълум қилди.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати