UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  7 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  2 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Расмий хабар: "Насаф" ОФК кубоги учун лицензия олди Янгиликлар

Расмий хабар: "Насаф" ОФК кубоги учун лицензия олди

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида келаси йилги халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун лицензия олган клублар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ОФК Чемпионлар лигаси-2021да иштирок этиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон клублари 7 тани ташкил этади: “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, AГМК, “Сўғдиёна”.

Шунингдек, ОФК кубоги-2021 мусобақасида иштирок этиш учунгина лицензия ола билган Ўзбекистон клуби – “Насаф”.

Нуфуз жиҳатидан юқорида турувчи ОЧЛ учун лицензия олган клуб агар мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олмаса, ОФК кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этиш жоиз, ОФК байроғи остидаги мусобақаларда қатнашиш учун клуб спорт мезонлари бўйича совриндор бўлиши ва шу билан бир қаторда лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтиши лозим саналади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика