UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50ОЧЛ-2. "Андижон" – "Арқадағ" 1:1  0 07:35Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  13 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  2 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  3 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  37 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  3 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  3 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  31 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  15 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  14 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115

Расмий хабар: Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи! Янгиликлар

Расмий хабар: Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи!

"Пахтакор" асосий жамоаси бош мураббийи сифатида Максим Шацких билан келишувга эришилди.

Футболчилик фаолиятида Киевнинг "Динамо" клубидаги ажойиб ва сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Шацких кейинчалик мураббийлик ишини ҳам ушбу клубда бошлади. Академия жамоаларидан кейин асосий жамоа мураббийлар штабида фаолият юритди. Кейинчалик Россиянинг "Ротор" клубида ишлади. Июнь ойидан бери у "Пахтакор"да спорт директори сифатида ишлаб келаётганди. Бугун "Пахтакор" футбол клуби ва Максим Шацких ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида "Динамо" Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У катта клубда академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашган, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни тажрибали ўйинчилар билан уйғунлаштирган ҳолда ишлашни яхши ўзлаштирган. Максим Александрович "Пахтакор" билан кўплаб ғалабаларга эришади деб умид қиламиз. Уч йиллик шартнома муддати ҳам клубнинг Шацких билан режалари улканлигини кўрсатади.

Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг "Кремень", "Арсенал", "Славутич", "Карпати", "Львов", "Ворскла" ва ЛНЗ, Россиянинг "Анжи", "Ротор", Грузиянинг "Динамо" Тбилиси клубларида ишлаган. Шунингдек, уч ярим йил давомида Украина миллий терма жамоасида ишлаган.

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг "Таврия", "Металлист", Грузиянинг "Динамо" (Тбилиси) ва Россиянинг "Ротор" клубларида фаолият юритган. Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (таҳлилчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) Шацкихга ёрдам беришда давом этишади.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика