Расмий хабар: Игорь Сергеевга «Сўғдиёна» билан ўйиндаги гол қайтарилди

Narzulla Saydullayev
14 дек 2015, 10:46
«Пахтакор» - «Сўғдиёна» учрашуви қайта кўриб чиқилгач Жалолиддин Машариповга ёзилган гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, ўша ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Биринчи голни 12-дақиқада Егор Кримец ҳисобни очганди, иккинчи гол 50-дақиқада Машарипов ҳисобига ёзилганди. Учинчи голни 58-дақиқада Сергеев урганди.

Шундай қилиб, Игорь Сергеев 2016 йилги мавсумда 24та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz