Расмий хабар. «Бунёдкор» - «Пахтакор» учрашуви «Пахтакор» стадионида бўлади

Narzulla Saydullayev
25 мар 2019
«Бунёдкор» Суперлиганинг 2-тур доирасида «Пахтакор»га қарши майдонга тушади.

«Бунёдкор» уй учрашувларини ўтказадиган «Миллий» стадионнинг ҳолати ҳали ўйин ўтказиш учун тайёр бўлмагани сабабли «Бунёдкор» «Пахтакор»га қарши баҳсни «Пахтакор» марказий стадионида ўтказади. Беллашувнинг номинал мезбони «Бунёдкор» бўлади.

Cуперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» ўйини 31 март куни бўлиб ўтади. Баҳс 17:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com