UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  0 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  7 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  43 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  55 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0

Расмий хабар: Актамов "Қизилқум"дан кетди, ПФЛ клубни жазолайди Янгиликлар

Расмий хабар: Актамов "Қизилқум"дан кетди, ПФЛ клубни жазолайди

Навоийнинг “Қизилқум” клубида бош директор сифатида ишлаб келаётган Ҳамиджон Актамов шу йилнинг 18 март куни ўз аризасига кўра ишдан кетган. Бу ҳақда клуб орадан 18 кун ўтиб — 5 апрель куни маълумот берди.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 8.4-бандида клуб ўз расмийси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилса, ЎзПФЛ уч кун ичида бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантирилиши ҳамда озод этилган шахс лицензияси ЎзПФЛга топширилиши лозим экани кўрсатилган. Шунингдек, “Лицензиялаш регламенти”нинг P.14 мезони 3-бандида шундай ёзилган: “Лицензия талабгори лавозимнинг бўшаб қолганлиги ва ушбу лавозимда янги мутахассис иш бошлагани тўғрисида кўпи билан етти (7) иш куни ичида ЎзПФЛни хабардор қилиши зарур”.

Шунга қарамай, “Қизилқум” на ўз расмий саҳифаларида ва на хат орқали бу ҳақда расмий маълумот тақдим этди. Шундан келиб чиқиб, “Қизилқум” футбол клуби жаримага тортилади. Биз қолган клубларни ҳам жамоатчилик учун очиқ бўлишга ҳамда ўз мухлисларини клубга тегишли маълумотлардан вақтида хабардор қилишга чақирамиз.

Маълумот учун, “Қизилқум” футбол клуби ЎзПФЛга тақдим этган хатида Ҳамиджон Актамовнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари Алишер Холиқов директор вазифасини бажараётганини қайд этган", - деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати. 





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика