Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!

Narzulla Saydullayev
31 янв 2025
Ўзбекистон Про-лигаси янги мавсумига тайёргарликни давом эттираётган ФарДУ яна бир истеъдодли футболчи билан келишувга эришди.

“Нефтчи”, “Андижон”, “Машъал” каби номдор клублар сафида ёрқин ўйинлари билан футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов эндиликда ФарДУ жамоаси сафида ҳаракат қилади.

- Қаерда бўлсам ҳам мусофир ёки талаба,
Мен ўзбекистонликман, қонимда ғалаба,
Сенинг қонингда жадидлар қони ...

Жамоамизга хуш келибсиз, Абдуллоҳ Олимов!, - деб ёзади ФарДУ матбуот хизмати. 


Таништирув видеосини ТОМОША ҚИЛИНГ


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ФарДУ матбуот хизмати