Расмий хабар: Ўзбекистон Кубоги-2014 финали Олмалиқда бўлади

Narzulla Saydullayev
3 окт 2014
2014 йилги Ўзбекистон кубоги финали Олмалиқдаги ОКМК стадионида бўлиб ўтади.
12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финалда «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК стадионинг тантанали очилиш маросими шу йилнинг 16 март куни ПФЛ 1-туридан ўрин олган «Олмалиқ» - «Металлург» учрашуви билан бирга ўтказилганди.

Олмалиқ шаҳри Тошкент ва Самарқанддан кейинги Ўзбекистон кубоги финали ўтказилган учинчи шаҳарга айланади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz