

Унинг ёрдамчилари Иван Яворчич, Томислав Рогич ва Риккардо Раньяччи ҳам клубни тарк этмоқда.
"Кекса синьора"ни вақтинча Массимо Брамбилле бошқариб туради. У туринликларни "Удинезе" билан учрашувда майдонга бошлаб тушади.
Клуб Тудор ва унинг штабига сўнгги бир неча ой давомидаги профессионаллиги ва фидойилиги учун миннатдорлик билдирди ва уларга келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, Турин жамоаси айни пайтда А Серияда 7-поғонада кетмоқда.



