

Келишув амалга ошгани 11 январь куни маълум бўлган, аммо трансфер бугун расман тасдиқланди. Туринликлар 19 ёшли футболчи учун 10 млн евро тўлади ва у жорий мавсумни ижара асосида "Женоа"да якунлаб қўяди.
Ровелла 2020/21 йилги мавсум клуб сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади.



