Расман: Яя Туре Украина жамоасида иш бошлади
10 фев 2021 21:15
Янгиликлар
Расман: Яя Туре Украина жамоасида иш бошлади
“Барселона” ва “Ман Сити” собиқ аъзоси Яя Туре Украинага етиб келди.
У Донецкнинг “Олимпик” жамоаси устози Игорь Климовскийнинг мураббийлар штабидан ўрин олади. Туре билан шартнома эса 2021 йил ёзигача тузилган.
“Энди Туренинг ҳаётида янги босқич пайдо бўлди. Ивуарлик мураббийлик фаолиятини бошлайди. Унинг старти “Олимпик”дан бошланаётгани эса биз учун шарафдир. Туре Климовскийнинг мураббийлар штабига киради ва Игор Петровичдан нафақат ўрганади, балки, ўзининг фантастик тажрибаси билан ҳам ўртоқлашади”, дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Туре 2003-2005 йилларда Донецкнинг "Металлург" клубида тўп тепган. Хавбек 2020 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Унинг сўнгги клуби эса Хитойнинг "Циндао Хайню" жамоаси бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар