
Трансфер суммаси 4.5 миллион евро. Бу сумманинг ярми "Реал Мадрид"га тегади. Сабаби футболчи ҳуқуқининг 50% "қироллик клуби"га тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Хорхе де Фрутос "Леванте" сафида Сегундада 43 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширган.