

Футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Ҳужумчи Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман билан суҳбатлашгандан сўнг ушбу қарорга келди. Эслатиб ўтамиз, Уэсли Снейдер Голландия терма жамоаси сафида 133 учрашув ўтказиб рақиблар дарвозасини 31 маротаба ишғол қилган. Футболчи Голландия терма жамоасидаги фаолиятини 2003 йили бошлаганди.




