

"Навбаҳор" клуби икки ассистент мураббийи Григорий Колосовский ва Денис Тайманцев жамоани тарк этишди. Наманган клуби бу мураббийлар билан ўртадаги шартномани бекор қилган. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Championat.asia сайти бу мураббийлар "Навбаҳор"ни тарк этгани ва уларнинг кейинги иш жойи "Металлург" клуби бўлиши ҳақида хабар берганди.


