

Эмиль Аудеро "блючеркьятти"нинг тўлақонли ўйинчисига айланди, деб хабар берди "Сампдория" клуби расмий сайти. 22 ёшли Аудеро "Ювентус" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган йил ёзда "кекса синьора" дарвозабонни генуяликларга 1 миллион евро эвазига ижарага берган эди. Энди эса Эмильни 20 миллион еврога сотиб юборишди.
Аудеро бу йилги мавсумда "Сампдория"нинг 22 учрашувида иштирок этди. Уларнинг 9тасида умуман тўп ўтказмади, қолган 13 ўйинда эса 26та гол ўтказиб юборди. Эслатиб ўтамиз, у аввал "Венеция"да ҳам ўйнаган.



