

Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
29 ёшли Рондон фаолиятини Венесуэланинг "Арагуа" клубида бошлаган. У "Вест Бромвич"га қадар "Лас Пальмас", "Малага", "Рубин" ва "Зенит клубларида ўйнаган.
"Вест Бромвич" ҳужумчини 2018/2019 йиллар давомида "Ньюкасл"га ижарага берган.
Футболчи айнан ўша ерда Рафаэль Бенитес билан бирга ишлаган.
Форвард 2008 йилдан буён Венесуэла терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.




