Расман: Одил Ҳамробеков "Пахтакор" билан шартнома имзолади
23 июл 2021 18:08
Янгиликлар
Расман: Одил Ҳамробеков "Пахтакор" билан шартнома имзолади
Бироз аввал "Championat.asia" орқали Одил Ҳамробеков ҳамда Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор"га қайтгани ҳақида хабар берган эдик.
Эшитдик-да! Ҳамробеков ва Ҳамдамов "Пахтакор"га қайтди
Ярим ҳимоячи "Шерлар" сафига қайтгани расман эълон қилинди.
"Пахтакор" таркибида 2019-20 йилларда жами 77 беллашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган Ҳамробеков фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради. Одил ва клуб ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. "Шерлар" билан футболчи икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучиб улгурган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар