Расман: "Ньюкасл" бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олди

Sherzod Nurmatov
30 янв 2022
"Лион" футболчиси Бруну Гимарайнш "Ньюкасл" аъзосига айланди.

Бу ҳақда Франция клуби матбуот хизмати хабар берди.

Келишув 2026 йилнинг июнигача тузилган бўлиб, суммаси 50,1 миллион еврони ташкил қилди. Шунингдек, "Лион" 24 ёшли бразилиялик футболчининг кейинги трансфер суммасидан 20% қисмини олади.

Гимарайнш ушбу мавсумда "Лион" учун 25 ўйинда майдонга тушиб, шерикларига 6 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ol.fr