Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ аъзоси билан шартнома имзолади
25 янв 2024 01:15
Янгиликлар
Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ аъзоси билан шартнома имзолади
Жамоа янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади.
"Бугун тажрибали футболчи Хуршид Мухторов "Нефтчи" клуби билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамиз ҳимоя қўрғонида харакат қиладиган бўлди", – дейилади Фарғона жамоаси хабарида.
Маълумот учун, Хуршид Мухторов ўтган мавсумни Суперлига вакили Яйпаннинг "Турон" жамоасида ўтказди. Футболчи мавсум давомида жами 25 та учрашувда ҳаракат қилиб, 4 та гол урди.
.

Мухторов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", ОКМК, "Насаф", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ва "Турон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Аввалроқ футболчига "Бухоро" томонидан қизиқиш бўлаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар